Fox News телеканали орқали Сурия соҳилларида Россияга тегишли самолётнинг ҳалокатга учрагани айтилди, деб хабар беради «РБК».
Айтилишича, ҳалокатга учраган МиГ-29 қирувчиси Россиянинг «Адмирал Кузнецов» крейсеридан учиб чиққан.
Ҳалокатга учраган самолёт 13 ноябрь куни учта қирувчидан иборат гуруҳ таркибида парвозга чиққан эди. Учиш чоғида келиб чиққан муаммолар туфайли у «Адмирал Кузнецов»га қайтиш учун бурилган, аммо манзилига етиб бора олмаган.
Қирувчи қўнишга ҳаракат қилган чоғда сувга қулаган. Ҳозирги пайтда учувчининг аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Изоҳ (0)