Футбол бўйича Аргентина миллий терма жамоаси Бразилияга йирик ҳисобда имкониятни бой бергач, футболчилар танқидлар остида қолиб кетди. Маҳаллий ОАВ ва футбол мухлислари бош жамоани аёвсиз танқид қилишда давом этмоқда.
Терма жамоа аъзоси Анхель Ди Мариянинг аёли Жоржелина Кардосо Instagram саҳифаси орқали танқидчиларга мурожаат қилди:
«Аргентинанинг ўйинини томоша қилинглар деб сизни ҳеч ким мажбур қилаётгани йўқ. Жамоанинг ўйини ёқмаётган бўлса, Discovery каналини томоша қилинг», — деб фикр билдирган Кардосо.
«Нимадир ўзгариши учун мухлислар Аргентина ҳар доим ҳам ютавермаслигини ва доим ҳаммаси яхши бўлмаслигини тушуниш етишлари керак», — деб изоҳ қолдирган аёл.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси Бразилиядан йирик ҳисобда енгилгач, турнир жадвалида 6-ўринга тушиб кетди. Бу эса Россия—2018 чиптаси учун камлик қиладиган поғонадир.
Изоҳ (0)