Орегон штатининг Портленд шаҳрида миллиардер Дональд Трампнинг АҚШ президенти лавозимига сайланишига қарши норозилик акцияси тартибсизликларга айланиб кетди, деб ёзади «Газета.ru».
«Намойишчилар қурилиш майдонидан олинган тошлар билан қуролланмоқда. Полиция оломонни энди бу ноқонуний йиғинга айлангани ҳақида огоҳлантирди», — дейилади шаҳар полициясининг Twitter’ига жойланган хабарда.
Портленд полицияси, шунингдек, норозилик намойиши иштирокчиларига тарқалишни, ўткинчиларга эса тартибсизликлар бораётган туманлардан узоқроқ юришни маслаҳат берди.