20, 21 ва 22 октябрь кунлари ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этган қўшиқчи Шоҳжаҳон Жўраев, шу концертига кела олмаган мухлисасининг уйига ташриф буюрди. Бу ҳақда Protoday хабар берди.
Ташрифдан мақсад яккахон концерт дастурига айрим сабабларга кўра бора олмаган наманганлик мухлисасидан хабар олиш эди, деб ёзилган хабарда. Қўшиқчи келаси концерт дастури учун таклифнома юборишини маълум қилиб, хонадон эгалари билан хайрлашган. Ўз навбатида уй эгалари қўшиқчини дуо қилиб қолгани айтилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)