Лос-Анжелес округининг Болаларни ҳимоя қилиш хизмати актёр Брэд Питтнинг фарзандларига қўпол муносабатда бўлгани ҳақидаги маълумот юзасидан унга нисбатан бошлаган текшируви якунланди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Болаларни ҳимоя қилиш хизмати Питт самолёт бортидаги жанжал чоғида ўз фарзандларига нисбатан куч ишлатмаган, деган хулосага келди.
TMZ нашри ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига таяниб ёзишича, пухта текширув ўтказилган, унинг давомида хизмат ходимлари Питтни, унинг рафиқаси Анжелина Жолини, уларнинг фарзандларини ва ҳодисанинг бошқа гувоҳларини сўроқ қилган.
Изоҳ (0)