Жеки Чан ўзи ғоя муаллифи ва бош рол ижрочиси бўлган «Изма-из фильми» 8 ноябрь, сешанба куни Москвадаги «Космос» кинотеатрида очилган Хитой киноси фестивалида тақдим этилаётганидан мамнунлигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Фестиваль доирасида жами 7 фильм намойиш этилади. Улар бугунги Хитой кинематографияси ҳақида тасаввур ҳосил бўлишига ёрдам беради. Менинг фильмим улар қаторида эканлигидан хурсандман», — дея таъкидлади фестивалнинг очилиш маросимида Жеки Чан.
«Изма-из» жиноий гуруҳни фош этиш ва қариндошинини қутқариш учун фирибгарни шерик қилиб олишга мажбур бўлган полициячи ҳақида ҳикоя қилади. Жеки Чан полициячи ролини, америкалик актёр Жонни Ноксвил эса унинг шеригини ўйнаган.
Хитой киноси фестивали Москва ва Ростов-Донда 8—27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)