Мексика песоси курси долларга нисбатан 8 фоизгача қадрсизланди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ». Мексика пул бирлиги Дональд Трамп Флоридадаги сайловларда ғалаба қозонгани маълум бўлганидан сўнг қадрсизлана бошлади.
Дональд Трамп сайловолди кампанияси давомида АҚШ ва Мексика ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги битимни бекор қилишга, шунингдек, Мексика ҳисобидан икки мамлакат ўртасида девор қуришга ваъда берган эди.
АҚШдаги президент сайлови халқаро биржа индексларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Осиёдаги биржаларнинг очилиши вақтида Asia Dow, Nikkei ва Hang Seng индекслари 2,5 фоизга тушган эди.
Бундан ташқари, нефть нархи ҳам арзонлашмоқда: Brent туридаги нефть фьючерслари 1,5 долларга арзонлаб, ҳозирда бир баррели учун 44,5 долларни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, ҳозирча республикачилар вакили Дональд Трамп рақиби — демократ Ҳиллари Клинтонни ортда қолдирмоқда — Трамп танловчилар ҳайъатининг 244 овозини қўлга киритган, Клинтонда эса ҳозирча 209 та.
[playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/aqsh-prezidenti-saylovida-kim-g-olib-chiqadi"]
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)