• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Энг қиммат яхталар рейтинги эълон қилинди

    Нидерландиянинг Oceanco кемасозлик корхонаси қарийб 90 метр узунликка эга Y715 яхтасини тақдим этди. Ноябрь ойида Кариб денгизи бўйлаб круиз сафарлари бошланиши инобатга олинган ҳолда тақдимот шу кунларга мўлжалланган эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia
    Ушбу тақдимот муносабати билан «Газета.ru» жаҳоннинг энг қиммат яхталарини эсга олди.

    The Rising Sun, 200 миллион доллар

    Фото: YachtHarbour

    Фото: YachtHarbour

    Қарийб 138 метр узунликка эга Rising Sun дунёнинг энг узун яхталари рейтингида 10-ўринни эгаллаб турибди. Кема Oracle компанияси бош директори Ларри Эллисонга тегишли.

    Яхтада баскетбол ўйини учун майдонча бўлиб, ундан вертолёт қўналғаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин; шунингдек, яхтада кинозал, вино сақланадиган омборхона, спортзал ва спа бор.

    Яхтанинг беш сатҳида умумий майдони 8 минг квадрат метрга тенг жами 82 хона мавжуд. Бортда бир пайтнинг ўзида 16 меҳмон дам олиши мумкин, уларга 30 нафар экипаж аъзоси хизмат кўрсатади.

    Seven Seas, 200 миллион доллар

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Яхта эгаси — машҳур режиссёр Стивен Спилберг. Бу шахсий кемада бир пайтда 14 меҳмон жойлашиши мумкин, бунинг учун еттита каюта кўзда тутилган. Экипаж 26 кишидан иборат бўлиши мумкин.

    Яхтада проекторли кинотеатр, вертолёт қўниш майдони, тренажёр зали ва манзарали ҳовуз бор. Бундан ташқари, яхта замонавий интерьери билан машҳур.

    Lady Moura, 210 миллион доллар

    Фото: Naviearmatori

    Фото: Naviearmatori

    Lady Moura саудиялик миллионер Нассар Рашидга қарашли. Шунга мувофиқ, яхта шарқона ҳашамат услубида безатилган. Жумладан, бортга 24 каратли олтин билан кеманинг номи ёзилган. Яхтанинг баланд уст қаватларига катта шишали деразалар билан зеб берилган. Юқори палубада эса ҳовуз ва қум майдончаси пляж вазифасини бажаради. Ушбу қаватнинг томи очилади. Албатта, бу кемада ҳам вертолёт қўниш майдончаси бор.

    Lady Moura’нинг энг машҳур жиҳати 18 метрли тушлик столидир. У Британия қироллик оиласи аъзоси, Christie’s аукцион уйи фахрий раиси, таниқли мебель ишлаб чиқарувчиси виконт Линли томонидан яратилган.

    Яхтада бир пайтда 30 меҳмон жойлашиши мумкин, 60 кишилик экипаж эса уларга барча қулайликларни яратиб беради.

    Al Mirqab, 250 миллион доллар

    Фото: SuperYachtTimes

    Фото: SuperYachtTimes

    Қатарнинг собиқ бош вазири шайх Ҳамад бин Жасим бин Жобир ат-Танийга тегишли яхта 24 меҳмон ва 55 кишилик жамоага мўлжалланган.

    Юқоридаги каби бу яхтада ҳам мароқли дам олиш учун барча шароитлар мавжуд. Унинг ўзига хослигини эса қўлда ясалган биллур қандил ва зиналар ҳамда америкалик ҳайкалтарош Дейл Чихулининг шишали инсталляциялари намоён этади.

    Кема узунлиги — 133 метр. Унда иккита ҳовуз, кинотеатр ва вертолёт қўналғаси мавжуд.

    Al Said, 300 миллион доллар

    Фото: Yacht Charter Fleet

    Фото: Yacht Charter Fleet

    Уммон султони Кобус бин Саиднинг севимли яхтаси матбуот нигоҳидан узоқ тутилади, негаки унинг хўжайини ОАВ диққатини хушламайди.

    Мишмишларга кўра, кемада концерт зали бўлиб, унинг саҳнасига 50 мусиқачидан иборат бутун бошли оркестр сиғади. Палубанинг катта қисми ўраб олинган ва кондиционерда совутилади. Яхта 70 меҳмон ва 154 кишилик экипажга мўлжалланган.

    Dubai, 350 миллион доллар

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    162 метр узунликдаги яхта 72 меҳмон ва 88 кишилик жамоага мўлжалланган чинакам шаҳарчадир. У катталиги бўйича дунёда учинчи ўринда туради.

    Dubai одатда Logo Island сунъий оролида, Дубай амири шайх Муҳаммаднинг ёзги саройига яқин ҳудудда туради.

    Саккиз палубали яхтада меҳмонларга учта лифт, ҳовуз, спа-салон, шишали зина, кўплаб тушлик столлари мунтазир. Кутилмаган иқлимий шароитлар учун вертолёт қўниш майдончаси ва сув ости кемаси назарда тутилган.

    Eclipse, 450 миллион доллардан 1,2 миллиард долларгача

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia
    Eclipse Германиянинг Blomh&Voss компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Дизайн устида Лондонда жойлашган Terence Disdale Design компанияси ишлаган. Яхта эгаси — россиялик миллиардер Роман Абрамович. 162,5 метр узунликдаги яхтада тўққизта палуба, 62 меҳмонга мўлжалланган 24 та люкс-каюта, иккита ҳовуз, кинозал, рақс майдони ва вино омборхонаси бор. Ичимликлар учун идишлар дунёдаги энг қиммат биллур бўлмиш Австрия биллуридан махсус ишланган. Шунингдек, бу ерда улкан массаж хонаси бўлиб, унинг деворларига ўрмаловчилар ва қоплонлар терилари тортилган. Яхтанинг яна бир ўзига хос жиҳати — ёмон ниятли кишилар ва папарацциларни аниқловчи ўз ҳимоя тизими.

    Streets of Monaco, 1 миллиард доллар

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Streets of Monaco яхтаси сув устидаги шаҳарни эслатади. Дизайнерлар бу ерда Монако кўчаларини акс эттиришга уринган бўлиб, унда шинам меҳмонхоналар, Cafe de Paris ресторани, La Rascasse тунги клубининг митти нусхалари ва ҳатто Монако Гран-приси йўналишини такрорловчи картинг-трек барпо этилган. Streets of Monaco марказида жойлашган «Атриум» пастки ва юқори сатҳларни ўзаро боғлайди. Ҳар бир сатҳда еттитадан меҳмонхона бўлиб, уларнинг ҳар бири, ўз навбатида, ётоқхона, ванна ва балкон билан таъминланган. Улкан майдонига қарамай (1,5 минг квадрат метр), бу ерда фақат 16 меҳмон дам олиши мумкин.

    Яхта ҳозирча ҳеч кимга тегишли эмас. 2011 йилда Британиянинг The Yacht Island компанияси томонидан яратилган яхта шу қадар ғайриоддий ва қиммат бўлиб чиқдики, унга ҳалигача харидор топилган эмас. У Туркия портларидан бирида эгасини кутиб турибди.

    09.11.2016, 00:17   Изоҳ (0)   163370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    8 йил олдин сомалилик қароқчилар асирлигида бўлган германиялик яхтачи Филиппинда ўғирлаб кетилди

    08.11.2016, 17:16

    Канада океанларни ҳимоя қилиш дастурига 1 млрд доллардан ошиқ инвестиция киритади

    08.11.2016, 12:31

    Бразилия ҳукумати Рио-де-Жанейро штати ҳисоб рақамини ёпилмаган қарз туфайли музлатиб қўйди

    08.11.2016, 11:31

    АҚШда президентлик сайловларининг илк натижалари эълон қилинди

    08.11.2016, 11:26

    Samsung компаниясида Жанубий Корея президенти билан боғлиқ можаро туфайли текширув ўтказилди

    08.11.2016, 11:08

    Жанубий Корея президенти янги бош вазир лавозимига ўзи илгари сурган номзодни қайтариб олишга тайёр

    08.11.2016, 10:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.