Сўнгги иш жойи Римнинг «Лацио» клуби бўлган 51 ёшли мутахассис Стефано Пиоли 2018 йил ярмига қадар «Интер»га устозлик қилади. Бу ҳақда «Чемпионат» клуб расмий сайтига таяниб хабар берди.
Пиоли фаолияти давомида Италиянинг ўртамиёна жамоаларида ишлаб келган бўлиб, 2001 йилги мавсумда 16 ёшли футболчилар билан мамлакат ўсмирлар лигасида чемпион бўлган. Мураббий сифатида бундан ўзга катта ютуққа эришмаган.
«Интер» А сериянинг янги мавсуми 12-туридан кейин 17 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Бу натижа клуб раҳбариятини қониқтирмагач, голландиялик Франк де Бурга чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди.
Қайд этиш керак, «Интер» 2010 йил Жозе Моуриньо клубни тарк этгач 8 бор мураббий алмаштирди. Шуларнинг 7 тасида клубда 1 йилдан ортиқ ишлай олмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)