Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси футболчиси Робин ван Перси қовоғи ёрилиши туфайли кўриш қобилиятини йўқотмайди. Бу ҳақда, The Sun нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
6 ноябрь куни «Фенербахче» «Оқҳисор»ни 3:1 ҳисобида енгди. Учрашувда гол муаллифига айланган ван Перси биринчи тайм охирида кўзидан зарба еди. Шифохонада голландиялик футболчининг қовоғи йиртилгани маълум бўлди. Футболчи жароҳат туфайли кўриш қобилиятини йўқотиши мумкинлиги айтилди.
Аммо жамоа шифокори Бурак Кундурачўғли ван Персининг кўриши жойидалигини ва хавф ортдалигини маълум қилди.
Изоҳ (0)