Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчи Криштиану Роналду билан шартномани 2021 йилгача узайтиргани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда, клуб матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Роналду билан янги келишувни имзолаш расмий маросими 7 ноябрь, душанба куни бўлиб ўтади. Португалиялик шартномасини 2021 йилгача узайтиради», – дейилади хабарда.
Аввалроқ Роналду «Реал» билан келишувни узайтириб, жамоанинг энг кўп даромад олувчи футболчиси бўлиб қолиши ҳақида хабар қилинганди. Айни дамда 31 ёшли португалиялик ҳафтасига 410 минг евро маош олади.
Орада «Қироллик клуби» раҳбарияти Роналдунинг ёши туфайли у билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаётган эди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2009 йили «Манчестер Юнайтед» клубидан ўша давр учун рекорд сумма – 80 миллион фунт эвазига «Реал»га келиб қўшилганди. Португалиялик футболчи уч карра «Олтин тўп» мукофоти соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)