Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пентагон октябрь ойида «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Фарруҳ ал-Каҳтоний Афғонистон шарқида йўқ қилингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Америкалик ҳарбийлар томонидан 23 октябрь куни Афғонистоннинг Кунар шаҳрида мўлжаллаб ўт очилиши натижасида ‘Ал-Қоида’ бошлиқларидан бири Фарруҳ ал-Каҳтоний йўқ қилинганини тасдиқлашга тайёрмиз. У ‘Ал-Қоида’нинг шарқий Афғонистондаги тармоғи раҳбари ва АҚШга қарши ҳужумларнинг асосий ташкилотчиларидан бири бўлган», — дейилади АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили Питер Кукнинг баёнотида.

Пентагон ўша куни бошқа зарба натижасида ҳалок бўлган Афғонистондаги «Ал-Қоида»нинг яна бир етакчиси Билол ал-Мутайбийнинг ўлими ҳақидаги маълумотларни текширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон расмийлари «Ал-Қоида» террорчи гуруҳининг икки етакчиси йўқ қилинганини тасдиқлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Спорт
Лионель Месси Роналдунинг рекордини янгилади
Маҳаллий
Қаршидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди