Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонасида бўлажак Президент сайловларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Индонезия ижтимоий-сиёсий ва илмий-академик доиралари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Trend

Фото: Trend

Давра суҳбати қатнашчилари Ўзбекистонда сайловларни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, мазкур йўналишда орттирилган тажрибани ижобий баҳолади.

— Ўзбекистондаги сайловларда икки бор кузатувчи сифатида иштирок этганман. Индонезия делегацияси сайлов участкаларида барча шароитларнинг яратилгани, сайлов жараёни юксак даражада ташкил қилинганини эътироф этганди, — дея таъкидлади мамлакат халқ вакиллари палатаси аъзоси Маҳфуз Сиддиқ.

— Тошкентда шу йил октябрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда иштирок этиб, миллий қонунчиликни такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотлар билан шахсан танишиш имкониятига эга бўлдим, — дейди Индонезия Омбудсмен институти раиси Амзулиан Рифоий. — Сайлов соҳасида тўпланган тажриба ва мустаҳкам ҳуқуқий база президентлик сайловлари муваффақиятли ўтишида асос бўлиб хизмат қилишига ишончим комил.

Гунадарма университети ректори Эко Шри Маргианти ўз чиқишида бўлажак сайловлар Ўзбекистон ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришда яна бир улкан қадам бўлишига умид билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар