3 ноябрь куни кундузи ва 4 ноябрга ўтар кечаси қарийб бутун Ўзбекистон бўйлаб шамолнинг тезлиги кучайиши кузатилди, дея хабар бермоқда (.pdf) «Ўзгидромет» маркази.
Хабар беришларича, қайд этилган саналарда мамлакат бўйича энг кучли шамоллар Жиззах вилоятида кузатилган. Хусусан, вилоят маъмурий маркази Жиззах шаҳрида шамолнинг тезлиги сониясига 40 метрга етган.Таққослаш учун, шу куни Тошкентда шамолнинг тезлиги сониясига 13 метрни, Термизда 25 метрни, Қўқонда эса 27 метрни ташкил этган.
Қўшимча қилишларича, 3 ноябрь куни кундузи Фарғона водийси вилоятларидан бошқа барча ҳудудларда ёмғир ёққан, Устюртда, тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланган.
4 ноябрга ўтар кечаси ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилган, фақат Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари ва Фарғона водийсида ёмғир ёғиб, тоғларда қор ёғиши қайд этилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)