Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Meizu компанияси янги Meizu Pro 6S флагман смартфонини тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Унинг дизайни ҳам, техник хусусиятлари ҳам Meizu Pro 6’дан унчалик фарқ қилмайди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Янги смартфоннинг асосий ўзига хос жиҳати — такомиллаштирилган камера ҳамда сиғими оширилган аккумулятор. Шунингдек, тезкор хотира ҳажми 3 гигабайтдан 4 гигабайтгача оширилди. Аммо Meizu Pro 6S’да ҳам хотира картаси йўқ.

Қурилма 10 ядроли MediaTek Helio чипсети, 4 Гб тезкор ва 32/64 Гб ички хотира, 5,2 дюймли ва 1920×1080 пикселли АМOLED-экран, 12 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 3060 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга. У Android 6.0 операцион тизимида ишлайди.

64 Гб хотирали Meizu Pro 6S тахминан 400 доллардан сотилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар