Apple компанияси британиялик Шаракат Ҳусайнга iPhone учун 799 фунт-стерлингни қайтаришдан бош тортди, дея хабар бермоқда «Вести.ru».
Компания пулни қайтариш учун Шаракат Ҳусайндан у марҳум диктатор Саддам Ҳусайн эмаслигини исботлашни талаб қилган.
The Sun нашрининг ёзишича, бирмингемлик 26 ёшли ҳайдовчи опасига совға қилиш мақсадида смартфон сотиб олган, бироқ опасига бу совға ёқмагач, Ҳусайн қурилмани қайтариш учун яна дўконга мурожаат қилган.
Хабар беришларича, корпорация қурилмани қайтариб олиш ва Ҳусайнга пулни қайтариш масаласида рад жавобини берган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)