Триатлон бўйича 2005 йили Латвия чемпиони бўлган Дмитрий Калинин Даугавпилс шаҳрида ўлик ҳолда топилди. 29 ёшли спортчининг ёниб кетган жасади шаҳардаги Мангу машъала хиёбонида топилди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Маҳаллий полиция вакилларининг маълум қилишича, Калининни кимдир ўлдирганига ҳозирча ҳеч қандай асос йўқ.
Спортчига яқин бўлган инсонлар сўнгги пайтларда марҳумнинг руҳий муаммоларга дуч келганини кузатган. 2016 йилнинг ёзида Калинин шаҳар марказийда кийимсиз ҳолда хиёбон ичида юругиб, атрофдагиларни қўрқитган.
Ўлимидан аввал Дмитрий Калинин ИШИД белгилари бўлган суратларни Интернетга жойлаган ҳамда дунёда ўрнатилган тинчликни кескин қоралаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)