Англиянинг «Арсенал» жамоаси матбуот хизмати ходимлари клуб футболчиларини қизиқарли бошқотирмани ечишга таклиф қилди, деб хабар бермоқда «iSport.ua».
Алексис Санчес, Санти Касорла, Эктор Белерин, Карл Женкинсон ва «тўпчилар»нинг бошқа аъзоларига 1 дақиқа давомида телевизор экранида турли қаҳрамонлар орасидан аниқ бирини топиш вазифаси берилди.
Вақт тугаб бораётган вақтда қўрқинчли товушлар билан экранда зомби қиёфасидаги «Арсенал» ҳимоячиси Шкодран Мустафи тўсатдан пайдо бўлади.Мустафининг тўсатдан пайдо бўлишига «Арсенал» футболчиларининг муносабати қуйидаги видеолавҳада келтирилган.
Изоҳ (0)