Ироқ ҳарбийлари Мосул шаҳридаги давлат телерадиокомпанияси биносини ИШИД жангариларидан тозалади. Бу ҳақда, Al Sumaria телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Телемарказ Кўкжали туманида жойлашган. Reuters’нинг қайд қилишича, бу Мосулда ИШИД қўлидан озод қилинган биринчи муҳим бинодир.
Илгарироқ Ироқ армияси Мосулнинг ал-Карама туманига киргани, шунингдек, Кўкжали туманини бутунлай озод қилгани билдирилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)