Япония G7 аъзоси сифатида Россияга нисбатан Украинадаги вазият ҳамда Қримнинг қўшиб олиниши муносабати билан жорий этилган санкцион режимни сақлаб қолади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Синдзо Абэ парламент қуйи палатасидаги дебатлар чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Япония G7 аъзоси сифатида Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни сақлаб қолади», — маълум қилди Япония раҳбари.
Шу билан бирга, Абэ Россия билан ҳар томонлама, шу жумладан, иқтисодий муносабатларни ривожлантиришнинг муҳимлигини айтиб ўтди.
«Россия билан иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши нафақат Россияга, балки Японияга ҳам катта фойда келтиради», — таъкидлади у.
Изоҳ (0)