Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Кургандаги кўп вақатли турар-жой деразасидан боланинг тушиб кетиши ҳолати бўйича терговолди текширишини ўтказмоқда. Бу ҳақда 31 октябрь, душанба куни бошқарма матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
4 ёшли бола ҳодиса жойидан оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 29 октябрга ўтар кечаси юз берган. Қизча ота-онаси билан Кургандаги танишлариникига келган. Болани ухлашга ётқизган катталар хонани тарк этган. Улар йўқ пайтда бола деразани очиб, пастга тушиб кетган. Бир неча дақиқадан кейин катталар қизчани пастдан топган.
Ҳозирги вақтда ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда. Текшириш якунлари бўйича процессуал қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)