Шрифтлар бўйича ихтисослашган польшалик дизайнер Марчин Вихари Испанияда тасодифан турли-туман нодир ёзув машинкаларининг ноёб коллекциясига дуч келди. Бу ҳақда TJournal ҳикоя қилади.
Марчин 2012 йилгача Google’нинг фойдаланувчилар интерфейси бўйича етакчи дизайнери бўлган. Ҳозирги пайтда эса Medium платформасининг дизайнерлик жамоасига раҳбарлик қилади.
Октябрь охирида автомобилда саёҳатга чиққан дизайнер дўстининг маслаҳати билан Испаниянинг Фигерас шаҳрига ташриф буюрди. Дастлаб Дали музейига йўл олган дизайнер «Техника музейи» деган ёзув туширилган йўл кўрсаткични учратгандан сўнг ўша йўналишда ҳаракатланган.
Дизайнернинг сўзларига қараганда, музейнинг биринчи қаватидаёқ у жуда чиройли ноёб ёзув машинкасига дуч келган.
Музейнинг учинчи қаватида эса у ёзув машинкаларининг улкан коллекциясига дуч келган. Марчиннинг сўзларига қараганда, у ҳеч қачон битта хонада шунча ёзув машинкасига дуч келмаган.
У музейда XIX асрнинг qwerty-клавиатурали машинкаси, шунингдек Британиянинг Imperial компаниясига тегишли икки клавиатурали машинкани ҳам учратган.
Изоҳ (0)