АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг эскадрилья мина ташувчиси Carney Қора денгиз акваториясини муддатидан илгари тарк этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Мина ташувчининг Босфордан ўтишини кузатиб бораётган сайтларда келтирилишича, Carney Қора денгиз сувларида рухсат этилган 21 сутканинг ўрнига олти кун ўтказди. У Руминиянинг Констанца портига кирди, шундан сўнг жануб томонга ҳаракатланишда давом этди
Carney Қора денгизга 24 октябрь куни кирган эди. У баллистик ракеталарни аниқлаш ва тутиб қолиш, шунингдек, қанотли ракеталар билан зарба беришга мўлжалланган. У Aegis ракеталарга қарши тизими билан жиҳозланган бўлиб, мудофаа тизими қуриш дастури доирасида Европада доимий жойлаштирилган.
Изоҳ (0)