Археологлар Қуддусдаги Бўш Қабрда Масиҳ ложасининг мармардан ишланган дафн плитасини ечиб олди. Бу ҳақда International Business Times нашри хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар 1555 йилда ўрнатилган мармар плита остида кўп миқдорда тош материалларни топди.
Миллий жуғрофия жамияти аъзоси ҳисобланган археолог Фредрик Гибертнинг сўзларига кўра, олимлар ривоятларда Исо Масиҳ танаси ётқизилган жой деб айтиладиган тош сатҳ аслида қандай бўлганини кўриш имконига эга бўлади.
Хабар беришларича, Бўш Қабрдаги реставрация ишлари 2017 йил баҳорида якунига етиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)