28 октябрь, жума куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 28 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида -3...+2 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -2...+3 даража, Навоий вилоятининг шимолида -5...0 даража, Навоий ва Бухоро вилоятининг бошқа ҳудудларида 0...+5 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +5...+7 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида +3...+8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Жума куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +5...+10 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +8...+13 даража, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +12...+17 даража, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +13...+18 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +15...+20 даража илиқ бўлади.
«Ўзгидромет» ахборотига кўра, 28 октябрга ўтар кечаси ва 28 октябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим жойлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)