Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги тиббиёт маркази олдида юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
Ҳодиса 27 октябрь, пайшанба куни тонгда юз берган. Машинанинг ёниб кетиш сабаблари номаълум, жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ.
Воқеа жойидан олинган суратларда юк машинаси ағдарилиб ётганини кўриш мумкин. Тахминларга кўра, у кийим-кечак олиб кетаётган бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)