Американинг йигирма нафарга яқин миллиардери жорий йилги сайлов кампаниясини молиялаштиришга жами 88 миллион доллардан ортиқ пул сарфлади. Ушбу маълумотлар The Wall Street Journal газетаси томонидан келтирилди, деб ёзади «ТАСС».
19 нафар миллиардер томонидан тақдим этилган маблағларнинг катта қисми — 70 миллион долларни Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватловчи сиёсий ҳаракатлар қўмиталари қўлга киритди.
Тўрт нафар миллиардер Республикачилар партиясининг номзоди Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи сиёсий ҳаракатлар қўмитасини 18 миллион долларга молиялаштирди.
Ҳиллари Клинтон кампаниясининг энг йирик сиёсий донори Гринвич шаҳрида Paloma Partners хеж-фондининг асосчиси Дональд Сассмен бўлди. Жорий йилнинг сентябрига қадар у Клинтонни қўллаб-қувватловчи қўмиталарга 19 миллион доллар тақдим этди. У октябрда Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун яна 2 миллион доллар сарфлади.
Изоҳ (0)