France Football нашри «Олтин тўп–2016» мукофотига даъвогар футболчиларнинг навбатдаги бешлигини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот учун Лионель Месси («Барселона»), Рияд Маҳрез («Лестер»), Томас Мюллер («Бавария»), Уго Льорис («Тоттенҳэм») ва Лука Модрич («Реал») даъвогарлик қилади.
Ҳозирга қадар «Олтин тўп–2016» мукофотига номзодларнинг 30 нафаридан 20 нафари аниқ бўлди.
Изоҳ (0)