Таниқли америкалик хонанда ва бастакор, шу йили оламдан ўтган Принсга тегишли дала ҳовлида 28 октябрь куни доимий асосда ишлайдиган музей очилади. Бундай қарорга хонанданинг она шаҳри — Миннеаполис (Миннесота штати) яқинидаги Шанхассен шаҳри кенгаши келди, деб хабар беради «ТАСС».
Бу ойда Принснинг уй-музейига фақат уч кун давомида кириш мумкин бўлади. Шанхассен мэри Денни Лофенберг Star Tribune’га берган баёнотида шаҳар кенгашининг қароридан хурсандлигини билдирди, негаки уй-музей маҳаллий аҳолига улкан фойда келтиради.
Музейга йилига 600 минг киши ташриф буюриши кутилмоқда, бу эса шаҳарнинг жамоат транспорти ҳамда тартибни сақлаш тизимида акс этади. Шу боис кенгаш жамоатчилик билан кичик шаҳарда туристик объект очиш не қадар тўғри бўлишини муҳокама қилиш мақсадида очилиш маросимини бироз ортга сурди.
Изоҳ (0)