Режиссёр Мелис Абзалов томонидан суратга олинган миллий фильмлар ўзбек кинематографиясининг олтин фондидан ўрин олган. Уларни бир кадридан, керак бўлса, бир иқтибосидан-да таниб олса бўлади.
Twitter’даги «Ўзбек киноиборалари» саҳифаси бир неча йилдан бери ўзбек тилида суратга олинган ва ўзбек тилига дубляж қилинган машҳур фильмларнинг энг машҳур иқтибосларини тўплаб боради. Саҳифада 2013 йилдан бери Мелис Абзалов режиссёрлигида суратга олинган «Чинор остидаги дуэл», «Суюнчи», «Келинлар қўзғолони», «Армон», «Майсаранинг иши» каби фильмларнинг халқ орасида кенг тарқалиб кетган кўплаб диалоглари эълон қилинган.Бу киноиборалар Мелис Абзалов фильмлари нақадар халқчил, қанчалик ўзбекона бўлганига яна бир далил, айни вақтда, буюк режиссёрни хотирлаш учун чиройли бир сабаб ҳамдир.«Чинор остидаги дуэл»
«Суюнчи»
«Келинлар қўзғолони»
«Армон»
«Майсаранинг иши»
25 октябрь, сешанба куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мелис Абзаловнинг вафот этгани маълум бўлди. Таниқли киноарбоб 18 ноябрь куни 78 ёшга тўлган бўларди. Хабар беришларича, Абзалов Швецияда дафн этилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)