Халқ депутатлари Гулистон, Ширин шаҳарлари, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Уларда ташкилий масалалар кўрилди, деб ёзади Сирдарё вилояти ҳокимлиги расмий веб-сайти.
Депутатлар Сирдарё вилояти ҳокими Ойбек Ашурматовнинг тавсиясига кўра, Гулистон шаҳрига Сирдарё вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Исматуллаевни, Ширин шаҳрига «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти электростанциялардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Илҳомжон Бегалиевни, Оқолтин туманига Жиззах вилояти Зомин тумани «Автосаноат-агро-Жиззах» масъулияти чекланган жамияти раиси Хамрабай Раззоқовни, Сайхунобод туманига Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Носиржон Эгамбердиевни, Сардоба туманига Сирдарё вилояти прокуратураси қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Шукурулло Турсуновни, Сирдарё туманига «Сирдарёавтойўл» ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори Собиржон Назаровни ҳоким этиб тасдиқлади.
Сессияларда вилоят ҳокими Ойбек Ашурматов туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маърузалар қилди.
Изоҳ (0)