France Football нашри «Олтин тўп» мукофотига даъвогар футболчиларнинг навбатдаги бешлигини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Олтин тўп–2016» мукофотига номзодлар қаторидан Златан Ибраҳимович («Манчестер Юнайтед»), Андрес Иньеста («Барселона»), Коке («Атлетико»), Тони Кроос («Реал») ва Роберт Левандовски («Бавария») жой эгаллади.
Ҳозирга қадар «Олтин тўп–2016» мукофотига номзодларнинг 30 нафаридан 15 нафари аниқ бўлди.
Изоҳ (0)