«Забивака» номли бўри 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий тимсоли этиб танланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Умумхалқ овоз бериш натижалари Россиянинг «Первий канал»даги «Вечерний Ургант» кўрсатувида жонли эфирда эълон қилинди. Овоз берган респондентларнинг 1 миллиондан ортиғи, яъни, 52,8 фоизи бўри тимсолини қўллаб-қувватлади.
ЖЧ–2018 расмий тимсоли бўлиш учун даъвогарлик қилган йўлбарс 26,8 фоиз, мушук эса 20,4 фоиз овоз тўплади.
Қайд этиш жоиз, Бразилия футболи афсонаси Роналдо ЖЧ–2018 тимсолининг тақдимотида иштирок этиш учун Москвага келиши кутилганди ва у «Вечерний Ургант» кўрсатувида бўлиб ўтган тақдимотда қатнашди.
Изоҳ (0)