Бир муддат аввал хонанда Лола Instagram’даги саҳифаси орқали унинг ўтмишини биладиган, келажагига ишонадиган, ҳозир эса уни борича қабул қиладиган «ҳақиқий яқин инсони» борлигига ишора қилган эди.
21 октябрь куни у тармоқдаги саҳифасида яна бир файласуфона, лекин, аниқ бир инсонга қаратилган ёзув қолдирди.
«Сен ва мен... Бизнинг кучимиз муҳаббатда. Бўш келма, яша... Сен шунчаки менга ишон, мен эса сенга ишонаман», — деб ёзди Лола Instagram’даги саҳифасида. Бу ёзув кимга қаратилгани номаълум.
Маълумот учун, Лола 2005 йили турмушга чиққан, 2011 йили эса ажрашган. Унинг Шаҳина исмли қизи ва Шоҳдиёр исмли ўғли бор. Лола интервьюларининг бирида «кун келиб, ўз қалбининг соҳиби билан оила қуриши»ни айтиб ўтган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)