Таниқли сўз устаси Обид Асомов 21 октябрь куни Instagram’даги саҳифаси орқали шу куни 30 ёшга тўлган хонанда Муниса Ризаевага табрик йўллаган эди.
«Бугун санъатимизнинг яна бир ёрқин юлдузи, ёшлар ўйнаб ўлиб қоладиган, қарилар тушунолмай ҳайрон қоладиган, ҳеч кимга ўхшамаган, фақат ўзигагина ўхшаган ажойиб овоз соҳибаси Муниса Ризаеванинг таваллуд кунлари!», — деб бошланган эди Обид Асомовнинг табриги.«Муниса синглим, билиб қўй: ҳамма улуғ инсонлар октябрь ойида туғилган! Энг буюклари эса шу 21—22 октябрь кунларида туғилган. Сени оиламиз билан яхши кўрамиз! Туғилган кунинг муборак бўлсин!», — дея якунлаган эди Обид Асомов ўз табригини.
22 октябрь куни эса 54 ёшга тўлган Обид Асомов Instagram’даги саҳифаси орқали ўзини ўзи табриклади. Табрик матнига сўз устасининг бошланғич синфларда ўқиётган вақтида олинган сурати илова қилинган.
«Ростини айтсам, шу расмдаги болага ҳавасим келяпти. Шу беғам ҳаёт, беғуборлик, ўйинқароқлик, самимийлик, беташвиш болаликни энди миллионгаям қайтара олмаймиз», — деб ёзади Обид Асомов.
«Майли, ношукрлик бўлмасин. Етказганига шукр! Туғилган куним муборак бўлсин!», — деб, Обид Асомов ўзига ёзган табрикномасини якунлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)