Ўзбекистонлик режиссёрлар Жаҳонгир Аҳмедов ва Акбар Бектурдиев айни вақтда Европа саёҳатида. Instagram’даги саҳифалари орқали улар Париж ва Рим сафарлари таассуротлари билан ўртоқлашмоқда.
Журналист Феруз Муҳаммад Жаҳонгир Аҳмедов билан боғланиб, сафар мақсадлари ҳақида маълумот олди.
«Аввалига шунчаки дунё кўриш, тарихий шаҳарларни айланиш мақсадида сафарга чиққан эдик. Ҳозирга келиб Акбар Бектурдиев билан ажойиб янги фильм ғояси устида ишлаяпмиз», — дейди Жаҳонгир Аҳмедов.
«Ғоя бўйича, янги фильм воқеалари Тошкент, Париж ва Рим каби шаҳарларда ривожланади. Ижодий ишимиз кундан-кун пишиб, ривожланиб бормоқда», — дея қўшимча қилди Жаҳонгир Аҳмедов.
Маълумот учун, Жаҳонгир Аҳмедов «Тундан тонггача», «Тилим қурсин», «Мажнун» каби фильмларнинг, Акбар Бектурдиев эса «Жазо», «Ҳур қиз», «Ойқиз эртаги» каби картиналарнинг режиссёри ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)