Актриса Ситора Фармонова Facebook’да унинг номидан очилган ва 12 мингдан ортиқ обуначини тўплашга муваффақ бўлган сохта саҳифа устидан шикоят қилди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Азиз дўстлар! Facebook’да менинг исм-фамилиямдан фойдаланган ҳолда қалбаки Ситора ўтирибди. У менинг номимдан турли сайтларга бўлмағур интервьюлар бериб, одамлар билан ҳар хил тусда мулоқотга киришмоқда», — деб ёзади актриса.
«Менинг саҳифам номи ҳам худди шундай, бироқ меники кўп йиллардан бери мавжуд, бу қалбаки саҳифанинг очилганига эса икки йил бўлди. Азизлар, шу саҳифа устидан Facebook’га шикоят қилиб, унинг тармоқдан ўчириб ташланишига ёрдам беринг», — дея мурожаат қилган Ситора Фармонова.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)