Бразилия футболининг ёрқин намоёндаси Роналдо Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнири тимсолинининг тақдимот маросимида иштирок этиш учун Москвага келади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«ЖЧ–2018 расмий тимсолининг тақдимот маросимига футбол афсонаси – Роналдо келади», – деди мусобақа ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокин.
ЖЧ–2018 расмий тимсоли 21 октябрь, жума куни Россиянинг «Первий канал»даги «Вечерний Ургант» кўрсатувида, маҳаллий вақт билан 23:30 да танлаб олинади. Тошкент вақти билан эса маросим 22 октябрь соат 1:30 да бошланади.
Маълумот учун, мушук, йўлбарс ва бўри 2018 йилги жаҳон чемпионати расмий тимсоли бўлиш учун даъвогарлик қилади.
Изоҳ (0)