АҚШ КХДРнинг ракета учиришга бўлган навбатдаги ҳаракатини кескин қоралади ва иттифоқчиларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Эштон Картер Жанубий Корея мудофаа вазири Хан Мин Гу билан бирга ўтказган матбуот анжуманида баёнот берди, деб маълум қилади «ТАСС».
«Биз тунда амалга оширилган ҳаракатни кескин қоралаймиз», — унинг сўзларини келтиради агентлик.
Картер мазкур уринишни БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг қўпол тарзда бузилиши, шунингдек, минтақадаги барқарорликка таҳдид эканлигини таъкидлади.
19 октябрь куни КХДР Кусон шаҳри яқинида муваффақиятсиз ракета учирилишини амалга оширди.
Изоҳ (0)