Ўзбекистон миллий университети ректори ўзгарди. Олийгоҳ сайтидаги ахборотга кўра, техника фанлари доктори, профессор Авазжон Мараҳимов ЎзМУнинг янги ректори сифатида иш бошлаган.
Авазжон Мараҳимов ректор лавозимида Абдураҳим Абдушукуровни алмаштирди. Абдушукуров 2016 йил май ойида — ундан аввалги ректор Шуҳрат Сирожиддинов янги ташкил этилган Ўзбек тили ва адабиёти университетига бошлиқ этиб тайинланганидан сўнг ЎзМУ раҳбари сифатида ишга киришган эди.
Маълумот учун, Авазжон Мараҳимов 2010—2011 йилларда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига раҳбарлик қилган, ундан аввал эса олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари сифатида меҳнат қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)