Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 19 октябрь куни Тошкентда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Абдилдаев Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун, Қирғизистон делегацияси раҳбари сифатида Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.
Хабар беришларича, суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
«Мулоқот давомида турли даражаларда икки томонлама алоқаларни ва уларнинг самарадорлигини фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди», — дейилади ТИВ ахборотида.
Учрашув якунига кўра 2016—2017 йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастури имзоланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)