Тошкент шаҳрида 2016/17 йилги иситиш мавсуми 19 октябрдан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
2016 йилнинг 18 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими «Тошкент шаҳрида 2016–2017 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
Ушбу қарорга кўра, иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарларига туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, таълим муассасалари, касалхона ва поликлиникаларни 2016 йил 19 октябрдан, аҳоли турар-жой биноларини эса 20 октябрдан мунтазам иситишга киришишни ташкил этиш топширилган.
Изоҳ (0)