Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасида Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Фото: Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида яқин қўшничилик ва ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, тадбиркорларга бозор талабларини ўрганиш асосида ўз маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш, ишончли ҳамкорлар топишга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Ж. Мустафоев рақобатбардош маҳсулотларнинг ҳажми ва тури тобора ортаётгани, хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳамда хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар туфайли қулай ишбилармонлик муҳити таъминланаётганини таъкидлади.

Учрашувда жамғарма ва унинг Қозоғистондаги ҳамкорлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади? Экспертлар фикри
Маҳаллий
“Адолат” партияси Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлади
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди