Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларининг батареяларини ўз лабораторияларида синовдан ўтказди, бу эса телефон ишлаб чиқарувчи компанияларда тарқалган амалиётдан фарқ қилади. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Смартфонлар АҚШда сотувлардан олдин Уяли телекоммуникациялар соҳаси уюшмаси (CTIA) томонидан сертификатланган 28 лабораториядан бирида синовдан ўтказилиши лозим. Samsung CTIA сертификациясини олиш учун синовларни ўз лабораториясида ўтказадиган ягона компаниядир.
Компаниянинг расмий вакили ички тестлар смартфоннинг аккумуляторларида ҳеч қандай муаммо аниқламаганини уқтирмоқда.
Изоҳ (0)