Ҳамма ўз юмуши билан шошилаётган, бироқ мазали ва тўйимли нонушта истаги иштаҳани қитиқлаётган тонг маҳали макзур рецепт сизга роса асқотади. Усти қарсилдоқ, ичи майин бу ширин кулчалар оила аъзоларингизнинг севимли ширинлигига айланади, деб ишонгимиз келади. Уларни тайёрлаш учун бор-йўғи 15 дақиқа вақт кетади — буни ўзингиз ҳам синаб кўришингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар
- 155 грамм ун;
- 2 чой қошиқ разрихлител;
- бир чимдим туз;
- 55 мл сут;
- 55 мл қатиқ;
- 50 грамм шакар;
- 55 грамм сариёғ;
- қовуриш учун ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши
Дастлаб ёғни қиздириш учун қўйинг. Эланган унга разрихлител ва тузни қўшинг. Сут ва қатиқни шакар ҳамда эритилган ва бироз совутилган сариёғ билан алоҳида кўпиртиринг. Шакар доначалари эригандан сўнг, суюқликка қуруқ масаллиқларни қўшинг.Масаллиқлар яхши бириккунча уларни аралаштиринг. Хамирни жуда кўп аралаштириш ёки бунинг учун миксердан фойдаланиш тайёр кулчаларнинг қайишқоқ бўлиб қолишига олиб келади. Шунинг учун эҳтиёт бўлинг.
Кафтингизга ўсимлик ёғини енгил суриб, тахминан ярим ош қошиқ хамир олиб, ундан кулча ясанг. Уни эҳтиёткорлик билан қизиган ёғга солиб, тилларангга киргунча қовуриб олинг. Улардаги ортиқча ёғдан қутилиш учун кулчаларни салфетка устига қўйиш мумкин.
Изоҳ (0)