Рио–2016 Олимпия ўйинлари ғолиблари Руслан Нуриддинов (оғир атлетика) ва Фазлиддин Ғоибназаров (бокс, -64 кг) ҳамда Олимпиада бронза медали эгаси Рустам Тўлаганов (бокс, -91 кг) Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбот хизмати хабар бермоқда.
Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари билан ташкил этилган учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтди. Талабалар спортчилардан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди.
Изоҳ (0)