Туркиялик автомеханик Кем Акар эрталаб ишга келиб, у дўкон олдида қолдирган машинага жиддий зарар етказилганини кўрди. Meduza’нинг ёзишича, автомеханик бу ишни машинани олиб қочишга уринган омадсиз ўғри қилган деган хаёлда полиция чақирган.
Бироқ кейинроқ Акар видеокузатув камераси ёзувларини кўриб чиққан. Маълум бўлишича, машинани тахмин қилинганидек ўғри эмас, балки дайди итлар яроқсиз ҳолга келтирган. Қандайдир сабаб билан ўнга яқин ит автомобиль атрофида тўпланиб, уни тишлашга, бўлакларга бўлишга ва бамперини узиб олишга киришган.
Автомеханикнинг тахминига кўра, итлар машинанинг остки бўлмаларига яшириниб олган мушукни тутишга уринган. Бироқ ўзи видеоёзувда ҳеч қандай мушукни кўрмаган. Автомобильни таъмирлаш учун у қарийб 5 минг турк лираси (тахминан 1,6 минг доллар) сарфлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)