Футбол бўйича Франция терма жамоаси сафида ЖЧ–1998 ҳамда Евро–2000 ғолиби, айни дамда Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Санкт-Петербург шаҳрининг меҳмондўстлик элчиси бўлиш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Таниқли спортчи, мусиқачи, артист ва бошқаларни таклиф қилиш орқали бутун дунё бизга келиш мумкинлигини била оладиган дастурни ишга туширяпмиз», – деди Санкт-Петербург шаҳрининг туризм бўйича боқармаси бошлиғи Андрей Мушкарёв.
Мушкарёвнинг сўзларига кўра, 2017 йилга қадар шаҳар расмийлари 10 нафарга яқин меҳмондўстлик элчиларини жалб қилишни режалаштирган.
Хабарда қайд этилишича, Зидан яқинда турмуш ўртоғи билан Санкт-Петербургда икки кун ўтказди.
Санкт-Петербург ЖЧ–2018 ва Конфедерациялар Кубоги—2017 турнири доирасидаги учрашувларга мезбонлик қиладиган шаҳарлардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)