АҚШнинг Небраска штати Омаха шаҳрида яшовчи Эрик Олсен АҚШнинг бошқа шаҳрида истиқомат қиладиган бувисининг уйига пицца буюртирди, деб ёзади TJournal. Шу тариқа, эркак кампирнинг аҳволи жойида эканлиги ва «Мэттью» довулидан жабрланмаганига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлди.
Олсен узоқ вақт давомида 87 ёшли бувиси билан алоқага чиқа олмаган. Аёл довулдан кучли зарар кўрган Флорида штатидаги Палм-Кост шаҳрида ёлғиз яшайди.
Бувиси билан боғланишда полиция маҳаллий бўлими ва ёнғин соқчилиги ёрдам бера олмагач, бувисининг соғлиғидан хабар топиш мақсадида, унинг уйига пицца буюртирди. Пицца етказиш хизматига ўз телефон рақамини бериб, буюртма етказилганда унга қўнғироқ қилишларини сўради. Курьер унинг топшириғини бажариб, қариндошларни телефон орқали суҳбатлаштирди.
Кампир аҳволи жойида эканлигини айтиб, набирасига пицца учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)