Дубайда 8 октябрь, шанба куни бўлиб ўтган кимошди савдосида ҳиндистонлик бизнесмен Балвиндер Саҳани 9 миллион долларга «D5» автомобиль рақамини сотиб олди, деб ёзади UAE Inside.
Харидор Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Ҳиндистон ва АҚШда кўчмас мулк билан ишлайдиган RSG International компанияси эгасидир. Унинг аллақачон ўнта ноёб комбинациядан иборат тўплами бор, уларнинг ҳар бири миллионлаб доллар туради.
Янги ўзига хос автомобиль рақамини ҳиндистонлик бизнесмен ўз Rolls Royce’ига ўрнатмоқчи, у эса рақамнинг ўзидан бир неча баравар арзондир.